Линклар


Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё Футбол конфедерацияси кубоги финалида беллашадиган бўлди.

ЎзА маълумотига кўра, Қарши шаҳрида ўтказилган ярим финалда “насаф”чилар Иорданиянинг “Ал-Вирдат” жамоаси билан учрашувда 2:1 ҳисобида ғолиб чиқиб, финалга йўлланмани қўлга киритди.

“Насаф”чилар илк маротаба Осиё миқёсидаги ўйинларда иштирок этмоқда.

29 октябр куни “Насаф” футболчилари Кувейтнинг “Кувейт СК” жамоаси билан куч синашади.

Осиё Футбол конфедерацияси қарорига кўра, ҳал қилувчи учрашув Қарши шаҳрида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG