Линклар

Салом Файёд: Исроил билан музокаралар фурсати эмас!


Фаластин бош вазири Салом Файёд.

Фаластин бош вазири Салом Файёд.

Фаластин Бош вазири Салом Файёд¸ ҳозирча Исроил билан тинчлик музокараларини бошлаш фурсати етмади деб баëнот берди.

Салом Файёд бу ҳақда 19 октябр куни Вашингтондаги мустақил Фаластин давлати тарафдорлари бўлган нотижорат ташкилоти вакиллари билан учрашуви чоғида гапирди.

Жорий ҳафта бошида Фаластин-Исроил муносабатларини тиклашдаги халқаро воситачилар- Европа Иттифоқи, Россия, БМТ ва АҚШ вакиллари билан учрашуви пайтида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу фаластинликларнинг музокараларни бошлашни рад қилганини танқид қилган эди.

26 октябрдан бошлаб Исроил ва Фаластин расмийларининг ўзаро музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Ҳафта бошида Ҳамас жанггарилари томонидан ўғирлаб кетилган Исроил аскари Гилад Шалит озод қилинишининг Фаластин-Исроил тинчлик музокаралари қайта тикланишига умид уйғотгани айилмоқда.
XS
SM
MD
LG