Линклар

logo-print

Сиртда қадафийчиларга қарши сўнгги жанг бормоқда


Ливия янги ҳукумати аксарлари бир неча ҳафтадан буён Сиртни ишғол қилишга уринмоқда.

Ливия янги ҳукумати аксарлари бир неча ҳафтадан буён Сиртни ишғол қилишга уринмоқда.


Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши ҳарбийлари қаддафийчиларнинг Сиртдаги сўнгги истеҳкомларини ишғол қилиш учун янги ҳужум бошлади.

“Ал-Жазира” телеканалига кўра, 20 октябр куни эрталабдан Сирт марказида танк ва ракеталар овозлари эшитилган.

Сўнгги бир қанча ҳафта давомида янги ҳукумат кучлари Сиртни бутунлай ишғол қилиш ҳаракатида.

17 октябр куни Бани-Валид шаҳри тўлалигича Ўтиш даври миллий кенгаши назоратига ўтди.

Сиртнинг ишғол қилиниши эса Муаммар Қаддафий устидан тўла ғалаба қозонилганини англатади.

Ливияни 42 йил бошқарган Қаддафийнинг қаерда эканлиги ҳануз номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG