Линклар

logo-print

Ўзбекистон Fутбол федерацияси маълумотига кўра, Тошкентда "Real Madrid Foundation" ("Реал Мадрид" академияси) бўлими очилади.

22 октябр куни испаниялик футбол усталарининг Ўзбекистонга етиб келиши ва 24 октябр кунги очилиш маросимида қатнашиши кутилмоқда.

Айтилишича¸ “Real Madrid Foundation" асосчиси Карлос Эскудеро де Буроннинг шахсан ўзи Тошкент бўлими очилишида иштирок этади.

24 октябр куни Карлос Эскудеро де Бурон Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов билан учрашади.

Кейинги икки ой ичида "Real Madrid Foundation"нинг Италия, Португалия, Танзания, Шарқий Тимор, Гондурас, Мароккода жами олтита бўлими ташкил қилинган.
XS
SM
MD
LG