Линклар

logo-print

"Муаммар Қаддафий Қаддафий Сиртдан қочаётган пайти ушланди ва отишма пайти ўлдирилди" деган хабарни дастлаб Ливиядаги маҳаллий радиоканаллар хабар тарқатди.

Ливия Ўтиш даври Миллий кенгаши Бош вазири Маҳмуд Жибрил Муаммар Қаддафийнинг ўлдирилганини тасдиқлади.

Ливия расмийларига кўра, Қаддафий НАТО ҳужумлари пайтида Сиртдан конвойлар ҳамроҳлигида машинада қочиб кетаётган пайти ушланган.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалилга кўра, Қаддафий иккита оёғидан оғир ярадор бўлган ва ушбу жароҳат боис ҳалок бўлган.

Маҳмуд Шамманга кўра, Қаддафий жасади Мисратага жўнатилади.
XS
SM
MD
LG