Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:43

Қаддафийнинг жасади Мисратага олиб келинди


Бу жасаднинг Қаддафийники экани айтилмоқда.
Бу жасаднинг Қаддафийники экани айтилмоқда.

20 октябр куни Сиртда ўлдирилган Ливиянинг 40 йиллик ҳукмдори жасади Мисратага олиб келинди.


"Муаммар Қаддафий Қаддафий Сиртдан қочаётган пайти ушланди ва отишма пайти ўлдирилди" деган хабарни дастлаб Ливиядаги маҳаллий радиоканаллар хабар тарқатди.

Бу хабарлардан бир соатча ўтар-ўтмас Ливия Ўтиш даври Миллий кенгаши Бош вазири Маҳмуд Жибрил Муаммар Қаддафийнинг ўлдирилганини тасдиқлади.

Ливия ўтиш даври Миллий кенгаши расмийси Абдул Ғога Қададфий ўлдирилгани ҳақида матбуотга инверью берди.

- Биз бутун дунёга маълум қиламизки, Қаддафий революция натижасида ҳалок бўлди. Бу тарихий дақиқалар. Бу диктатуранинг қулаши. Бу ниҳоят Ливия учун ва бутун дунё учун ниҳоя топди деди, Абдул Ғога.

Бироз аввал Ливия Ўтиш даври Миллий кенгаши ахборот вазири Маҳмуд Шамман Қаддафийнинг Сиртдан қочаётган пайти ўлдиргани ҳақида маълум қилган эди.

Телеканаллар томонидан Қаддафийники деб тақдим этилган оддий мобил телефонида туширилган қонли жасад суратининг Муаммар Қаддафийники экани ҳам муваққат ҳукумат расмийлари томонидан тасдиқланди.

Муаммар Қаддафий Сиртда ўлдирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:15 0:00
Бевосита линк


Кейинчалик “Ал-Жазира” телеканали мобил телефонида олинган Қаддафийнинг жасади акс этган видеоларни ҳам намойиш қилди.

Маҳмуд Шамманга кўра, Қаддафий жасади Мисратага жўнатилади.

Қаддафий жасади Мисратага олиб келинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00
Бевосита линк


Ливия расмийларига кўра, Қаддафий НАТО ҳужумлари пайтида Сиртдан конвойлар ҳамроҳлигида машинада қочиб кетаётган пайти ушланган.

НАТО вакили, полковник Роланд Лавуа Сиртда қаддафий тарафдорлари кетаётган автомобиллар карвонига НАТО самолётлари ҳужум қилганини тасдиқлади.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалилга кўра, Қаддафий иккита оёғидан оғир ярадор бўлган ва ушбу жароҳат боис ҳалок бўлган.



АҚШ Давлат департаменти Қаддафийнинг қўлга олингани ёки унинг ўлдирилгани хабарини тасдиқлай олмаслигини билдирди.

20 октябр тонгда Муаммар Қаддафийнинг она шаҳри Сирт ишғол қилинди.

Маҳмуд Шамманга кўра, Сирт ишғол қилиниши ливияликлар учун ҳақиқий байрамдир.

- Биз аниқ биламиз Сирт озод қилинди ва бу дақиқаларни кутган Ливия халқи учун бугун ўта муҳим кун, дейди Маҳмуд Шамман.

Сўнгги хабарларга кўра¸ Қаддафий билан бирган унинг ўғли Мутассим ҳам Сиртда отаси билан бирга ўлдирилган¸ Қаддафийнинг яна бир ўғли Саифнинг эса¸ ҳамон қочиб юргани айтилмоқда.

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон Қаддафий ўлдирилганини олқишлар экан “Бугун Қаддафий қурбонларини эслаш куни” деди.
XS
SM
MD
LG