Линклар

Хабарларга кўра, Сурия расмийлари ҳукумат ва мухолифат ўртасида мулоқот ўрнатиш учун Араб давлатлари лигаси ичида тузилган комиссияни қабул қилишга розилик берган.

“Ливан Овози” радиосининг хабар қилишича, Араб лигаси бош котиби Анбил ал-Арабий Сурия раҳбарияти билан боғланиб бу хусусда гаплашган ва “ижобий жавоб” олган.

Ливан радиосига кўра, Араб лигаси делегацияси келаси чоршанба куни Дамашққа сафар қилади.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, март ойида бошланган аксил-ҳукумат чиқишларининг президент Башар ал-Ассад режими томонидан куч билан бостирилиши оқибатида уч мингдан ортиқ одам, жумладан камида 187 бола ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG