Линклар

logo-print

Саудия элчисига суиқасд режалаганларга айблов эълон қилинди


Фитнада гумон қилинаётганлардан бири Мансур Арбобсиар.

Фитнада гумон қилинаётганлардан бири Мансур Арбобсиар.

Ню Йорк суди катта ҳакамлар ҳайъати Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчисига суиқасд қилишни режалаштирганликда гумон қилинаётган Эроннинг икки фуқаросига расмий айбловларни илгари сурди. Расмий айблов пайшанба куни эълон қилинди.

Ўтган ҳафта АҚШ расмийлари Саудия элчиси Одил Ал-Жубайрга нисбатан суиқасд фитнаси фош этилганини эълон қилган эди. Фитнада Эрон махсус хизматларига алоқаси борлиги айтилаётган икки шахс гумонланмоқда. Улардан бири Мансур Арбобсиар ўтган ойида Ню Йоркда ҳибсга олингани айтилмоқда. Яна бири Эроннинг Қуд махсус хизмати ходими дея аталаётган Ғулом Шакурий эса Эронда очиқда қолаётгани айтилмоқда.

Арбобсиар келаси душанба куни ўзига қўйилган айблов бўйича судда чиқиш қилиши кутилмоқда. Икки гумонланувчи хорижий расмийни ўлдиришга уриниш, оммаввий қирғин қуролини ишлатишга уриниш ва террор ҳуружини амалга оширишга уринишда айбланмоқда.

Эрон ҳукумати фитнага алоқаси йўқлигини таъкидлаб, илгари сурилган айбловларни калака қилмоқда.
XS
SM
MD
LG