Линклар

logo-print
Испаниядаги Баск айримачиларининг ЕТА ташкилоти мустақиллик учун 43 йил давом этган қуролли курашни тўхтатишларини эълон қилиб, Испания ва Франция ҳукуматларини очиқ музокарага чақирди.
ЕТА гуруҳининг бу ҳақдаги баёноти баск тилида чиқдаиган “Гара” газетасида эълон қилинди.

ЕТА гуруҳи январ ойида ўт очишни тўхтатишини эълон қилган, лекин шу пайтгача мустақил Баск давлати учун қуролли курашдан воз кечганини айтмаган эди. Испания ҳукуматининг басклардан асосий талаби ҳам ана шундан иборат эди.

Испания Бош вазири Хосе Луиз Родригез Запатеро ЕТАнинг баёнотини “демократиянинг ғалабаси”, дея олқишлади.

ЕТА гуруҳи 1960 йилларнинг охирда мустақиллик учун қуролли кураш эълон қилганидан бери портлашлар ва отишмаларда 829 кишини ўлдирган. Бу ташкилот Испания, Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар томонидан террорчи ташкилот деб эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG