Линклар

АҚШ, Германия, Франция ва Британия еврозона муаммоларини муҳокама қилди


АҚШ Президенти Барак Обама Франци, Германия ва Британия етакчилари билан еврозонадаги бўҳрондан чиқиш йўлларини муҳокама қилди. Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, пайшанба куни ўтказилган видео мулоқот чоғида еврознадаги етакчи давлатлар Германия ва Франция етакчилари “вужудга келган вазият фавқулодда эканини тўла тушунишларини” айтишган. Ангела Меркел ва Николя Саркози вазиятдан чиқишнинг “кенг қамровли” ва “сиёсий жиҳатдан барқрор” йўлларини қидиришга қаттиқ ҳаракат қилаётганларини таъкидлашган.

АҚШ ва Европа етакчилари ўртасидаги музокара еврозона давлатлари Грециянинг давлат қарзи билан боғлиқ бўҳрондан чиқиш ва Европа банкларига ишончни ошириш бўйича якдил фикрга кела олмаётган бир пайтда ўтказилди.
XS
SM
MD
LG