Линклар

Клинтон билан Карзай “Убеки-беки-беки-беки-стан-стан” ҳақида ҳазиллашиди


Ҳиллари Клинтон ва Ҳамид Карзай. Кобул 20 октябр 2011 й.

Ҳиллари Клинтон ва Ҳамид Карзай. Кобул 20 октябр 2011 й.

Ҳиллари Клинтон ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Кобулдаги учрашувни АҚШ президентлигига республикачи номзод Ҳерман Кейннинг Ўзбекистон борасида қилган илтифотсиз баёноти тўғрисида ўзаро ҳазилдан бошлашди.

Washington Post газетаси вэбсаҳифасида эълон қилинган видеода Клинтон Карзай билан учрашувнинг асосий қисми бошланишидан аввал, учрашув иштирокчилари билан суҳбатда “пицца ширкати бошлиғи” Кейннинг “стан мамлакатлари президентлари исмларини билиш шарт эмас”, деган сўзларини эслатди.

Бунга жавобан Карзай “бу нотўғри фикр, лекин сиёсатчилар ўзи шунақа бўлади”, деган фикрни билдирди.

Ўтган ҳафта CBN каналига интервьюси чоғида АҚШ президентлигига республикачилардан номзод бўлиш учун курашаётган Ҳерман Кэйн Ўзбекистон президенти ким, деган саволга “Убеки-беки-беки-беки-стан-стан” каби “қандайдир кичик ва аҳамиятсиз давлат раҳбарининг исмини билиш” шарт эмас, қабилида жавоб берган эди.
XS
SM
MD
LG