Линклар

Клинтон: Кучли Покистон минтақа барқарорлиги учун муҳим


АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон (ч) Покистон Бош вазири Ю.Р. Ғилоний билан, Исломобод, 2011 йил 20 октябр.

АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон (ч) Покистон Бош вазири Ю.Р. Ғилоний билан, Исломобод, 2011 йил 20 октябр.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистон ҳукумати афғонистонлик исёнчиларга бошпана бермаслигига умид билдирди.

Исломободда сўзлаган Клинтон Покистоннинг “кучли” давлат бўлиши минтақа барқарорлиги учун муҳим эканини таъкидлади.

“Афғонистонда Халқаро коалиция кучлари ва Афғонистон ҳарбийлари толиблар жанггариларига босимни кучайтираётгани”ни айтган Давлат котиби чегара ортида жанггарилар бошпана топишининг олдини олишга қарши Покистон зарурий чоралар кўриши ва толибларни музокаралар столига қайтишга даъват қилишига умид билдирди.

21 октябр куни Клинтон Покистон раҳбарлари билан музокара олиб борди.

Исломободга келишидан олдин АҚШ Давлат котиби Кобулда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашди.
XS
SM
MD
LG