Линклар

logo-print

Назарбоев ўзбек ва туркман ҳамкасбларига мурожаат қилди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон ва Туркманистонни Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгашига қўшилишга чақирди.

КАЗИНФОРМ ахборот агентлиги хабарига кўра, Олмаотада бошланган ташкилотнинг илк саммитида чиқиш қилган Қозоғистон президенти, "Биз 2009 йилда Нахичеванда асос солинган Кенгаш тўлақонли халқаро ташкилотга айланишидан манфаатдормиз", дея баёнот берди.

Назарбоев Кенгаш котибияти Ўзбекистон ва Туркманистон билан шартнома имзолаш учун тегишли масалаларни кўриб чиқиши лозимлигини урғулаган.

Туркий тилли эллар кенгашининг 2010 йил Анқарада ўтган мажлисида Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли Анқара ҳукумати Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгаши Ўзбекистоннинг ҳам фаол иштирок этишини исташини баён қилган.

Ўзбекистон президенти 1995 йилдан бери туркий тилли мамлакатлар раҳбарлари учрашувларида қатнашмай келади.

2009 йил Нахичеванда бўлиб ўтган Туркий халқлар қурултойида Туркий тилли эллар кенгашини таъсис қилиш ҳақида келишилилган эди.
XS
SM
MD
LG