Линклар

logo-print
Жанубий Африка Республикасининг "Сасол", Ўзбекистоннинг "Ўзбекнефтегаз" ва Малайзиянинг "Петронас" ширкатлари Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият, инвестиция ва савдо вазирлиги билан Ўзбекистонда синтетик суюқ газ ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция шартномаси имзолади.

Miningweekly.com интернет нашрининг 21 октябр кунги хабарига кўра, "Сасол" ширкати раҳбари Дэвид Констебл завод ишлаб чиқарадиган синтетик суюқ газ транспорт воситалари атроф-муҳитга чиқараётган зарарли газлар миқдорини камайтиришга ҳисса қўшишини урғулаган.

Инвестиция ҳақидаги келишув имзоланишидан олдин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Констебл ширкати раҳбарини қабул қилган.

2009 йил ноябр ойида “Ўзбекнефтегаз” ширкати Малайзиянинг “Петронас” ва Жанубий Африка республикасининг “Сасол” ширкатлари билан Қашқадарё вилоятида синтетик ёқилғи ишлаб чиқарадиган завод қуриш учун “Uzbekistan GTL” қўшма корхонаси ташкил этиш ҳақида келишув имзолаган.

Мазкур лойиҳа қиймати 2¸5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG