Линклар

logo-print

БМТ Қаддафий ўлдирилиши бўйича текширув ўтказишга чақирди


Ливия собиқ раҳбари М.Қаддафий Сирте яқинида, 2011 йил 20 октябр.

Ливия собиқ раҳбари М.Қаддафий Сирте яқинида, 2011 йил 20 октябр.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ идораси Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўлдирилиши юзасидан текширув ўтказилиши кераклигини билдирди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссарлиги матбуот котиби Руперт Колви Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши жангчилари қуршовида қолган Қаддафий ўзи туғилган Сирт шаҳри яқинида олдин тирик, кейин ўлик ҳолда тасвирланган видеолавҳанинг намойиш қилингани “жуда хавотирли” дея баҳолади.

Ўтиш даври миллий кенгаши Қаддафий унинг тарафдорлари билан янги ҳукумат жангчилари ўртасида содир бўлган отишма пайтида ҳалок бўлганини маълум қилган.

Кенгаш расмийларига кўра, мамлакатни қарийиб 42 йил бошқарган Қаддафийни ўлдиришга буйруқ берилмаган.

Ўтиш даври миллий кенгаши Қаддафийни қаерга кўмиш тўғрисида қарор қабул қилинмагани боис дафн маросими бир неча кунга кечиктирилгани билдирди.

Айни пайтда Ливия пойтахти Триполида Муаммар Қаддафий ўлдирилгани байрам қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG