Линклар

logo-print
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати “Нукус” аэропортининг учиш-қўниш йўлагидан фойдалана бошлади.

Авиаширкат матбуот хизмати маълумотига кўра, 20 октябр куни Rj-85 русумидаги йўловчи самолёт Нукусдаги янги учиш-қўниш йўлагига келиб қўнган.

Расмий хабарга кўра¸ халқаро талабларга жавоб бера оладиган янги қопламанинг техник характеристикаси аэропортга барча турдаги самолётларни қабул қилиш имконини беради.

Нукус шаҳридаги аэропортни таъминлаш ишлари 2011 йилнинг 20 июнида бошланган. 110 кун давомида 3000 метр узунликдаги майдонга асфалт-бетон қопламаси ётқизилган.

Айни пайтда, аэропорт перрони ва самолётлар тўхташ жойлари ҳам таъмирланган.
XS
SM
MD
LG