Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Тожикистонга расмий сафар қилмоқда.

Тожикистон раҳбарлари билан мулоқот чоғида Клинтон хоним наркотиклар контрабандаси ва минтақада исломий жанггариларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиши режаланган.

22 октябр куни Клинтон Тожикистон Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ҳиллари Клинтон Вашингтон расмийлари барча эркак ва аёлларнинг диний эркинлиги таъминланиши керак, деган фикрда эканини таъкидлади.

- Биз фундаментал эркинликлар, жумладан, дин эркинлиги ҳамма учун ёш ва қарилар, эркак ва аёллар учун таъминланган бўлиши кераклигига қатъий ишонамиз, - деди Давлат котиби.

Журналистлар учун ўтказилган матбуот анжуманида Роғун ГЭСи лойиҳасига тўхталган Клинтон Тожикистон ҳукумати Жаҳон банки хулосаси эълон қилишини кутиши кераклигини урғулади.

Бугун Клинтоннинг Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашиши режаланган.

АҚШ Давлат Котиби Душанбега сафаридан кейин Ўзбекистонга ишчи ташрифи билан боради.

Тошкентда Ҳиллари Клинтоннинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан музокара олиб бориши режаланган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўзбекистонга сафари давомида якшанба куни GM Uzbekistan қўшма корхонасига қарашли автомоторлар ишлаб чиқарадиган янги заводни бориб кўриши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG