Линклар

logo-print
АҚШ Яманда ҳокимият топширилиши жараёни “тезда бошланиши”га чақирди.

Қўшма Штатларининг бу баёноти жума куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Ямандаги зўравонликларни қораловчи ва президент Али Абдуллоҳ Солиҳни кечиктирмай истеъфога чиқишга ундовчи резолюция маъқулланганидан кейин эълон қилинди.

Бир овоздан қабул қилинган Хавфсизлик кенгаши резолюцияси президент Солиҳни, АҚШ қўллаб-қувватлаган Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши доирасида эришилган шартномага мувофиқ истеъфога чиқиш ва ҳокимиятни тинч йўл орқали топшириш ҳақидаги мажбуриятини бажаришга чақирган.

Британия ишлаб чиққан резолюция лойиҳасида январ ойидан бери президент Солиҳга қарши давом этаётган тинч намойиш қатнашчиларига Яман ҳукумати кучлари уюштирган ҳужумлар “кескин” қораланган.
XS
SM
MD
LG