Линклар

Клинтон: АҚШнинг Ироқда демократик жамият қуриш истаги “ҳар қачонгидан қучли”


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ироқдан АҚШ қўшинлари олиб чиқилишига қарамай, Қўшма Штатларининг бу мамлакатда демократик жамият қуриш нияти “ҳар қачонгидан қучли” эканини таъкидлади.

Душанбе шаҳрида сўзлаган Клинтон Америка қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилиши АҚШ-Ироқ муносабатларида “янги саҳифани очиши”ни урғулади.

Жума куни АҚШ Президенти Барак Обама Ироқдаги Американинг 40 минг ҳарбийси йил охирига қадар тўлиқ олиб чиқилишини эълон қилди.

- Келаси икки ой давомида Ироқдаги бир неча ўн минг қўшинимиз ҳамма анжомларни йиғиштириб ўй томон йўлга чиқади, - дея баёнот берди АҚШ президенти.

Ироқ ҳукумати АҚШ қўшинларининг мамлакатдан тўлиқ олиб чиқилишини олқишлади. Бағдод расмийлари фикрича, бу икки давлат манфаатлари йўлида янги стратегик ҳамкорлик алоқаларини бошлаш имконини яратади.
XS
SM
MD
LG