Линклар

logo-print
Саудия Арабистони вали аҳд шаҳзодаси Султон бин Абдулазиз ал-Сауд 83 ёшида вафот этди.

ББС шаҳзода Ню Йоркдаги касалхонада оламдан ўтганини хабар қилди.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда саратон касаллигидан азият чекиб келган шаҳзода сешанба куни Риёд шаҳрида дафн этилади.

Султон бин Абдулазиз ал-Сауд жорий йил июлида Ню Йоркдаги касалхонада жарроҳлик операциясини бошдан кечирган.

Шаҳзода Султон бин Абдулазиз ал-Сауд 40 йил давомида Саудия Арабистонининг Мудофаа ва авиация вазири эди.

Унинг вафоти муносабати билан Ички ишлар вазири шаҳзода Найиф тахтга янги даъвогар бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG