Линклар

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши 22 октябр куни янги ҳукумат рўйхати бир ой ичида ва конституциявий ассамблея аъзолигига сайловлар саккиз ой ичида ўтказилишини маълум қилди.

Кенгашнинг матбуот котиби Абдул Раҳмон Бусин якшанба кунги тадбирга ҳозирлик кўрилаётганини билдирди.

Ливия озод бўлган кун Бенғози шаҳрида 22 октябр куни эълон қилиниши кутилган эди.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши мамлакат озод бўлганини ҳокимиятдан ағдарилган Муаммар Қаддафий ўлдирилганидан уч кун кейин ва пойтахт Триполи босиб олинганидан икки ой кейин эълон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG