Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 22 октябр куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкентда Ҳиллари Клинтонни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Оқсаройда қабул қилди.

Каримов икки давлат муносабатлари ривожига қўшаётган ҳиссаси учун Клинтон хонимга миннатдорлик билдирди.

- Мен сизнинг ташрифингизга икки томонни қизиқтирган долзарб масалалар хусусида яна бир марта фикр алмашиш, энг асосийси, муносабатларимизнинг устувор йўналишларини аниқлаб олиш учун яхши имконият деб қарайман, - деди Ўзбекистон раҳбари.

Учрашувда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ва бошқа расмийлар иштирок этдилар.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўзбекистонга сафари давомида якшанба куни АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида тузилган “GM Uzbekistan қўшма” корхонасига қарашли автомоторлар ишлаб чиқарадиган янги заводни бориб кўриши кутилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасига сафари доирасида Ливия, Афғонистон, Покистон ва Тожикистон пойтахтларида бўлиб, бу давлат раҳбарлари билан икки томонлама муносабатлар, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, наркотикларга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари ва диний эркинлик билан боғлиқ масаларни муҳокама қилди.

Клинтон хоним якшанба куни Тошкентдан тўғри Вашингтонга жўнаб кетади.

XS
SM
MD
LG