Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Ўзбекистонга икки кунлик амалий ташрифи тугади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 22 октябр куни Оқсаройда Ҳиллари Клинтонни қабул қилди.

Каримов икки давлат муносабатлари ривожига қўшаётган ҳиссаси учун Клинтонга миннатдорлик билдирди.

Мулоқот чоғида Давлат котиби Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши билан боғлиқ муаммоларига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, учрашувда Клинтон диний эркинлик, инсон ҳуқуқлари, демократик ислоҳотлар, одам савдосига қарши кураш, мажбурий меҳнат билан боғлиқ муаммолар хусусида хавотир билдириб, бу борада вазият ўнгланиши кераклигини урғулаган.

Каримов ва Клинтон сўзлашувида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 23 октябр куни АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида тузилган “GM Uzbekistan қўшма” корхонаси учун замонавий ва экологик тоза автомобил двигателлари ишлаб чиқарадиган янги “GM Powertrain Uzbekistan” заводининг тантанали ишга туширилиши маросимида ҳам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG