Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Покистондаги экстремистлар билан тинчлик музокаралари олиб боришга чақирди.

Покистоннинг “Geo” телевидениесига берган интервюсида Карзай агар АҚШ ва Покистон ўртасида уруш бўлганида, Афғонистон Покистонни қўллаб-қувватлаган бўлишини таъкидлади.

- Худо сақласин, агар Покистон ва Америка ўртасида уруш бўлганида, Афғонистон Покистон тарафида бўларди, - деди Афғонистон раҳбари.

Карзайнинг бу баёноти АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ўтган ҳафта Кобулга сафаридан кейин янгради.

Афғонистонга ташрифи чоғида Клинтон жанггариларга қарши ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий можарони ҳал қилиш йўлида музокарлар олиб бориш кераклигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG