Линклар

Ливия раҳбарлари, мамлакат диктатор Муаммар Қаддафийдан озод бўлганини эълон қилди.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши лидери Мустафо Абдул Жалил ва бошқа расмийлар иштирок этган Бенғози шаҳридаги тантанали маросим Муқаддас Қуръон суралари тиловати ва миллий мадҳия билан бошланди.

Кенгаш бир ой ичида янги ҳукумат рўйхати эълон қилиниши ва саккиз ой давомида конституциявий ассамблея аъзолигига сайловлар ўтказилишини маълум қилган.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши мамлакат озод бўлганини ҳокимиятдан ағдарилган Муаммар Қаддафий ўлдирилганидан уч кун кейин эълон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG