Линклар

Йиғилишда асосан евроҳудудга аъзо давлатлардаги қарз бўҳронига ечим топиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниши режаланган.

Европа лидерлари мазкур саммит евро қадрини мустаҳкамлаш ҳамда Грециядаги бўҳрон Испания ва Италия каби қарзга ботган давлатларга ҳам тарқалишининг олдини олишга қаратилган режа борасида келишувга эришишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу мухбирларга ҳозирги бўҳрон фақат Грецияга таллуқли эмаслигини айтди.

- Ҳозирги бўҳрон фақат Грециянинг бўҳрони эмаслиги тасдиқланди. Бу бўҳрон Европанинг бўҳрони. Шу боис биз европаликлар кескин ва қатъий ҳаракат қиладиган вақт келди, деди Греция Бош вазири.
XS
SM
MD
LG