Линклар

Туркия шарқидаги Эронга чегарадош Ван вилоятда кучли зилзила рўй берди.

Экспертлар зилзила оқибатида бир мингга яқин одам нобуд бўлганини тахмин қилмоқда.

Истанбул шаҳридаги “Кандилли” сейсмология институти профессори Мустафо Эрдик матбуот анжуманида журналистларга зилзила оқибатида 500дан 1 минггача одам ўлган бўлиши мумкинлигини айтди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон вазият билан яқиндан танишиш учун Ван вилоятига борди.

Хабарларга кўра, ер силкиниши кучи Рихтер ўлчови бўйича 7,3 баллни ташкил қилган.

Зилзила эпимаркази Ван вилоятининг Табанли шаҳарчасида бўлган.
XS
SM
MD
LG