Линклар

Якшанба куни Туркия шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 200дан ошди.

Туркия Ички ишлар вазири Идрис Наим Соҳимга кўра, Эржиш шаҳрида 117 киши, Ван шаҳрида эса 100 киши ҳалок бўлган, 1000 дан зиёд одам жароҳатланган.

Истанбул шаҳридаги “Кандилли” сейсмология институти профессори Мустафо Эрдик матбуот анжуманида журналистларга “зилзила оқибатида 500дан 1000 кишигача одам ўлган” бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

АҚШ Геология институти маълумотига кўра, зилзила эпиценти Ван вилоятининг Табанли шаҳарчасида ер силкиниши кучи Рихтер ўлчови бўйича 7,3 баллни ташкил қилган.

Туркия матбуоти маълумотига кўра, зилзила бўлган ҳудудларда телефон тармоқлари ва электр энергияси узилган.

НАТО, Хитой, Япония, АҚШ, Озарбайжон ва Европа давлатлари Туркияга ўз кўмакларини таклиф қилишди.
XS
SM
MD
LG