Линклар

logo-print

Сурхондарёнинг Термиз шаҳридаги "Сурхон" спорт мажмуасида ўзбек кураши бўйича Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган 10-халқаро турнир ва 8-жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.

ЎзА маълумотига кўра, мусобақаларда дунёнинг қирқдан зиёд давлатидан машҳур полвонлар ўзаро беллашди.

Мусобақалар натижасига кўра, эркаклар ўртасида исроиллик Гришорий Руделсон, эронлик Ножат Раҳномажозан, ўзбекистонлик Шуҳратжон Арслонов, хотин-қизлар орасида эса ўзбекистонлик Гулмира Исматова, мўғилистонлик Тсеренкнанд Доригото, қозоғистонлик Севара Нишонбоева жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
XS
SM
MD
LG