Линклар

Тунисликлар мамлакат тарихида биринчи марта демократик сайловларда қатнашдилар.

Сайловда 70 фоиз тунислик иштирок этгани айтилмоқда.

Мазкур сайлов халқ исёни оқибатида Тунис Президенти Зайн ал-Обиддин Бин Али ҳокимиятдан ағдарилганидан тўққиз ой ўтиб ўтказилди.

Тунисликлар мамлакат парламентидаги 217та ўринга депутатлар сайладилар.

Депутатлар эса мамлакатнинг янги конституциясини ишлаб чиқади ва ҳукумат аъзоларини сайлайди.

Бин Али даврида фаолияти таъқиқланган Исломий Эннаҳда партияси номзодлари парламентда аксар ўринни эгаллаши тахмин қилинмоқда. Бироқ ҳозирча сайлов натижалари аниқ эмас.

АҚШ президенти Барак Обама якшанба куни тунисликларни сайлов билан қутлаб, буни “олға қараб ташланган муҳим қадам” дея баҳолади.

Тунисни 23 йил бошқарган Бен Али халқ исёнларидан кейин Саудия Арабистонига қочиб кетган эди.

“Араб баҳори” деб тарих саҳифасидан жой олган Тунисдаги исёнлардан сўнг Миср, Ливия, Сурия ва бошқа давлатларда ҳам ҳукуматга қарши исёнлар бошланган эди.
XS
SM
MD
LG