Линклар

Қозоғистон қозоқ-ўзбек чегарасига оид келишувни ратификация қилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ-ўзбек чегарасидаги ўтиш пукнтлари бўйича Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

"Казинформ" агентлиги хабарига кўра, айни келишувга оид протокол 2006 йилнинг 4 сентябрида Остонада имзоланган эди.

Мазкур ҳужжат ўзбек-қозоқ чегарасидан ўтаётган жисмоний шахслар ва транспорт воситалари, жумладан, ҳар хил юкларни ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратишни кўзда тутади.

Ушбу ҳужжатга кўра, бугунги кунда ўзбек-қозоқ чегарасида 12 та ўтиш пукнтлари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 2 таси темир йўл ва 10 таси автомобиллар ўтишига мўлжалланган
XS
SM
MD
LG