Линклар


23 октябр куни Венгрия пойтахти Будапештда мамлакат Бош вазири Виктор Орбон сиёсатига қарши ўтказилган норозилик намойишларида ўн минглаб киши иштирок этди.

“Менга режим ёқмайди!” шиори остида ўтган норозилик намойишларида Венгриядаги бир қанча жамоатчилик ташкилотларининг фаоллари қатнашди.

Намойишчилар ҳукуматнинг оммавий ахборот воситаларига нисбатан қилаётган цензурасидан тортиб, камбағал аҳолига мушкулликлар келтириб чиқарган солиқ тизимидаги ўзгаришларгача қораладилар.

Якшанба кунги намойиш 1956 йилда Венгрияда совет тузумига қарши қўзғолон уюштирилганининг 55 йиллиги нишонланган куни ўтказилди.
XS
SM
MD
LG