Линклар

logo-print

Футболчи Улуғбек Бақоев Дубайда ўйнайди


Улуғбек Бақоев Дубайда 20-рақам остида ўйнайди.

Улуғбек Бақоев Дубайда 20-рақам остида ўйнайди.


Ўзбекистон Миллий терма жамоаси футболчиси, ҳозирда қозоғистоннинг "Жетисув" жамоасида ўйнаётган 32 ёшли Улуғбек Бақоев Бирлашган Араб Амирликларининг "Дубай Клуб" жамоаси билан икки йиллик шартномани имзолади.

Ўзбекистон Fутбол федерацияси маълумотига кўра, "Жетисув" жамоасида 20-рақам остида тўп сурган Улуғбек Бақоев "Дубай Клуб"да ҳам айнан 20-рақам остида ўйнайди.

Сўнгги икки йил давомида Улуғбек Бақоев Қозоғистоннинг энг яхши ҳужумчиси бўлиб келган ва 2010 йилда Қозоғистонда энг яхши хорижлик футболчи мақомига эга бўлган.

Бухоро шаҳрида туғилиб ўсган Улуғбек Бақоев “Бухоро” клуби орқали футбол оламига кириб келган.

2001 йил Ўзбекистон Миллий терма жамоасига қабул қилинган Улуғбек Бақоев 35 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол муаллифи бўлган.
XS
SM
MD
LG