Линклар

logo-print
Фарғона вилоятидаги фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судяси Сулаймон Акбаров машина олди-сотдиси бўйича судга оширилган ишни ҳал қилиш эвазига пора олаётган пайти ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Фарғона вилоят прокуратураси маълумотига таяниб хабар ёйинлаган Newsuz.com сайти маълумотига кўра, андижонлик фуқаро фарғоналикка “Нексия” автомобилини сотган.

Машина кредитга гаров сифатида қўйилгани сабабли томонлар ўртасида олди-сотти борасида келишмовчилик келиб чиқади.

Андижонлик фуқаро Риштон туманлараро судига мурожаат қилгач, ишни судя Сулаймон Акбаров кўриб чиқади.

Прокуратура маълумотига кўра, судя Акбаров ишни даъвогар фойдасига ҳал қилиб бериш учун дастлаб 200 АҚШ доллари олади, кейинчалик яна 800 доллар беришни сўрайди.

Шундан кейин даъвогар судя устидан ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилади.

Пора олаётган пайти ушланган Сулаймон Акбаров суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича айбдор деб топилган.
XS
SM
MD
LG