Линклар

Туркияда қутқариш ишлари давом этмоқда


Туркия шарқида якшанба куни юз берган кучли зилзиладан сўнг қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Мамлакат шарқидаги Эронга чегарадош Ван вилоятда юз берган кучли зилзиладан камида 217 киши нобуд бўлган.

Экспертлар зилзила оқибатида бир мингга яқин одам нобуд бўлганини тахмин қилмоқда.

Истанбул шаҳридаги “Кандилли” сейсмология институти профессори Мустафо Эрдик матбуот анжуманида журналистларга зилзила оқибатида 500дан 1 минггача одам ўлган бўлиши мумкинлигини айтди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон вазият билан яқиндан танишиш учун Ван вилоятига борди.

Хабарларга кўра, ер силкиниши кучи Рихтер ўлчови бўйича 7,3 баллни ташкил қилган.

Зилзила эпимаркази Ван вилоятининг Табанли шаҳарчасида бўлган.

Туркия матбуоти маълумотига кўра, зилзила бўлган ҳудудларда телефон тармоқлари ва электр энергияси узилган.

НАТО, Хитой, Япония, АҚШ, Озарбайжон ва Европа давлатлари Туркияга ўз кўмакларини таклиф қилишди.
XS
SM
MD
LG