Линклар

АҚШ Суриядан ўз элчисини чақириб олди


Бу ҳақда хабар қилган ахборот агентликларига кўра, Вашингтон ўз вакилини унинг хавфсизлигини таъминлаш учун чақириб олган.

Элчи Роберт Форд Дамашқни ўтган дам олиш кунлари тарк этгани айтилади хабарларда.

АҚШнинг Суриядаги элчиси бу мамлакат ҳукуматини мухолифатга қарши репрессиялар қўллаганликда бир неча бор танқид қилган ва шунинг учун Дамашқ уни Сурия ички ишларига аралашганликда айблаган эди.

Суриядаги тартибсизликлар 8 ойдан буён давом этмоқда. Бу вақт ичида, БМТ маълумотларига кўра, 3 мингдан зиёд киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG