Линклар

logo-print

Тунисда сайлов натижалари чиқарилмоқда


Тунисда якшанба куни ўтказилган сайловда берилган овозлар саналмоқда.

Кечаги сайлов эркин сиёсий рақобат шароитида ўтказилган дастлабки сайловдир.

Расмий маълумотларга қараганда, сайловга давомат кўрсаткичи жуда юқори – 90 фоиздан зиёд бўлди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, мўътадил исломий “Эннаҳда” партияси олдинда бормоқда.

Тунисликлар якшанба куни мамлакат янги конституцияси лойиҳасини тузиш билан шуғулланувчи Конституциявий мажлисга 217 депутат сайлади.
АҚШ президенти Барак Обама якшанба куни тунисликларни сайлов билан қутлаб, буни “олға қараб ташланган муҳим қадам” дея баҳолади.

Тунисни 23 йил бошқарган Бен Али халқ исёнларидан кейин Саудия Арабистонига қочиб кетган эди.

“Араб баҳори” деб тарих саҳифасидан жой олган Тунисдаги исёнлардан сўнг Миср, Ливия, Сурия ва бошқа давлатларда ҳам ҳукуматга қарши исёнлар бошланган эди.
XS
SM
MD
LG