Линклар

logo-print

Обама ливияликларни қутлади


АҚШ президенти Барак Обама Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши эълон қилган мамлакат озодлиги тўғрисидаги декларациясини олқишлади.

Ўтиш даври миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил Озодлик декларациясини якшанба куни эълон қилди.

Оқ Уй баёнотида “40 йил давом этган шафқатсиз диктатура ва 8 ой давом этган қонли жангалардан сўнг Ливия халқи ўз тарихида янги умидли даврни бошламоқда”, дейилган.

БМТ бош котиби Бан Ги Мун ливияликларнинг кечаги тантаналарини Ливия тарихидаги тарихий бурилиш, деб атади ва Ливия Ўтиш даври миллий кенгашини муваққат ҳукумат тузишга ва сайлов кунини белгилашга чақирди.

АҚШ давлат департаменти Ливиянинг янги раҳбариятини Муаммар Қаддафийнинг ўлдирилиши юзасидан пухта текширув ўтказишга чақирди.

Марҳум полковникнинг жасади Мисурата шаҳри бозоридаги совуқхоналардан бирида сақланмоқда. Унинг қачон дафн этилиши маълум эмас.
XS
SM
MD
LG