Линклар

Афғонистонда қарийб 200 жанггари ўлдирилди


Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондонлигига кўра, мамлакатнинг Покистон билан чегарадош ҳудудларида ўтказилган амалиётлар чоғида тақрибан 200 жанггари ўлдирилган ёки асирга туширилган.

Афғонистондаги АҚШ етакчилигидаги Халқаро кучлар расмий вакили, бригада генерали Карстен Якобсоннинг 24 октябр куни айтишича, бугун камида 20 нафар жанггари ўлдирилди. Генералга кўра, йўқ қилинган жанггарилар Ал-Қоида ва толибларга алоқадор Ҳаққоний гуруҳи аъзоларидир.

Халқаро кучлар, шунингдек, жанггариларга қарашли 400 килограммдан зиёд портловчи модда ҳамда катта миқдорда қурол-аслаҳани қўлга олган.
XS
SM
MD
LG