Линклар

Ўшликлар сайлов арафасида ташвишланмоқда


Ўшдаги маҳаллалар аҳолисида сайлов арафасида хавфсизлик масаласида ташвишлар бор.

Маҳаллаларда ўзбеклар истиқомат қилади.

Бу ҳақда 24 октябр куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Демократия ва фуқаролик жамияти учун” коалицияси раҳбари Динара Ошуракунова баёнот берди.

Анжуманда, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб сайловолди кампанияси давомида жиддий қонун бузарликлар содир этилмагани айтилди, деб хабар қилди Озодлик радиоси қирғиз хизмати.

Қирғизистон президенти сайлови 30 октябр куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG