Линклар

logo-print

Тимошенко устидан 2003да ёпилган иш қайта очилди


Украина бош прокуратураси собиқ бош вазир Юлия Тимошенко устидан 2003 йили қўзғатилган ва ёпиб қўйилган жиноят иши юзасидан терговни қайта тиклади.

Бу “Украина яхлит энергетика тизими” корпорацияси собиқ раҳбари сифатида Тимошенко устидан қўзғатилган иккинчи жиноят ишидир.

Тимошенкони бюджет маблағларини ғайриқонуний сарфлаганликда ҳамда солиқ тўламаганликда айбламоқдалар.

11 октябр куни Киев шаҳар Печора туман суди Тимошенкони 2009 йили Россия билан газ бўйича шартнома имзолар экан, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилган, деб топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
XS
SM
MD
LG