Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:10

АҚШ Ўзбекистонда ўз хатоларини такрорламоқда


Келаси йил сайлови натижасида Оқ уйга келадиган маъмурият Обама маъмурияти Каримовга нисбатан юритаётган сиёсати оқибатлари билан юзма-юз қолади, дейди таҳлилчи Э. Стролайн.
Келаси йил сайлови натижасида Оқ уйга келадиган маъмурият Обама маъмурияти Каримовга нисбатан юритаётган сиёсати оқибатлари билан юзма-юз қолади, дейди таҳлилчи Э. Стролайн.

АҚШнинг Ўзбекистон билан муносабатларни яхшилашга уринаётгани Америка матбуотида муҳокама қилинмоқда. 22-23 октябр кунлари АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Тошкентга келгани ана шу ҳаракатларнинг бир қисми дея кўрилмоқда. Покистон билан муносабатлари кун сайин ёмонлашиб бораётганидан кўрилаётган зарарни Вашингтон Тошкент билан алоқаларни яхшилаш ҳисобига қопламоқда, деб ёзди Бўҳронларни ўрганиш халақаро гуруҳининг жамоатчилик билан алоқалар дастури директори Эндрю Стролайн CNN телеканали вэб-саҳифасида.


Таҳлилчининг фикрича, президент Ислом Каримов ҳукуматидек “жирканч режим” билан алоқа қилиб, Вашингтон шу пайтгача ташқи сиёсатида қилиб келган хатоларининг навбатдасигига йўл қўймоқда.

“Эрон инқилобини эсланг, халқнинг АҚШ қўллаб-қувватлаган Шох режимига бўлган нафрати узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган анти-американизм кайфиятига айланди. Бу кайфият шунчалик кучлики, у икки авлодни кўрган Эрон режимининг қонуний арконларидан бирига айланди. АҚШ узоқ вақт давомида Покистоннинг ҳарбий диктатори Парвез Мушаррафни қўллаб-қувватлаб келгани бугун Американи қандай аҳволга тушириб қўйганини кўринг. У ерда армия ва разведка хизматларидаги ҳамкорлар нафақат ишончсиздир, балки очиқчасига душманлик қилаётганини кўришимиз мумкин, мамлакатнинг ўзи ҳам инқироз ёқасидадир. Ёки бугун рўй бераётган Араб Баҳорини олинг. Бу минтақада ўз халқларини зулм остида ушлаб келган режимларни қўллаб келган Вашингтоннинг энди майдонга чиққан янги элита орасида дўст топиш умидларини шубҳа остига қўймоқда”, деб ёзди Бўҳронларни ўрганиш халақаро гуруҳи таҳлилчиси “Ўзбекистоннинг аҳамияти” номли мақоласида.

Мустабидларни қўллаб-қувватлаш АҚШга қимматга тушмоқда, дейди Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи шарҳловчиси Э. Стролайн.
Мустабидларни қўллаб-қувватлаш АҚШга қимматга тушмоқда, дейди Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи шарҳловчиси Э. Стролайн.
Эндрю Стролайн Озодлик билан суҳбатда CNN сайтида баён қилган фикрларини изоҳлаб берди. Вашингтон очиқчасига инсон ҳуқуқлари ва демократия тушунчаларини четга суриб, мустабид режимлар билан алоқа қилиш орқали Афғонистон ва унинг теварагидаги минтақада барқарорлик ўрнатиш ўрнига, узоқ муддатда вазиятни янада кескинлаштиришини тушунмаяпти, дея гапини бошлади Бўҳронларни ўрганиш халақаро гуруҳи шарҳловчиси Эндрю Стролайн.

– Инсон ҳуқуқлари масаласини гапирмаганда ҳам – Бўҳронлар гуруҳи инсон ҳуқуқлари ташкилоти эмас ва биз бу масалага хавфсизлик нуқтаи назаридан қараяпмиз – АҚШнинг ҳаракатлари нафақат Афғонистонга хавфсизлик олиб келмайди, балки бутун минтақадаги вазиятга салбий таъсир ўтказади, дейиш мумкин. Диктаторлик режимини қўллаб-қувватлаш ва унга ортиқча ишониш билан бунга эришиб бўлмайди. АҚШ ва умуман бутун халқаро ҳамжамият ўн йил давомида Афғонистон ҳукумати ва жамоатчилигини тинчлик ўрнатиш жараёнига жалб қилмасдан, муаммога нотўғри ёндашиб келди. Энди эса йўл қўйилган хатоларни тезда тузатиш мақсадида Толибон билан келишувларга эришмоқчи. Толибон эса музокараларга худкуш бомбачиларни юбормоқда. Бу билан хавфсизлик ўрнатиб бўлмайди, албатта.

Озодлик: Эндрю, Ўзбекистон масаласига қайтсак, сиз ўз мақолангизда, Каримов ҳукуматини АҚШ қўллаб келган собиқ мустабид режимларига қиёслаб, Америка яна хато қиляпти, “Каримовнинг жирканж режими” билан алоқа қилиш вазиятни янада мураккаблаштиради, деяпсиз. Лекин Ўзбекистон ўша сиз айтган Покистон ёки Ливия ва Миср каби Араб Баҳори мамлакатларида фарқ қилмайдими? Масалан, Каримов Покистон махсус химзатлари каби Толибон ва бошқа террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватламаганку, ҳар қалай.


– Мен Америка яна ўша хатога йўл қўйяпти, деб барча авторитар режимлар табиати бир хил демоқчимасман. Покистонаги диктаторлик режими деганда Парвез Мушарраф бошчилигидаги ҳарбий диктаторликни назарда тутдим. У кетиши билан биз ҳозир демократиянинг баъзи унсурларини кўриб турибмиз. Тўғри, давлат ҳамма нарсани назорат қилишга уринмоқда, лекин аввалгидан кўра яхшиланишни кузатиш мумкин. Эрон Шохининг ағдарилгани ёки бугун Шимолий Африкада энг мустабид дикататорларнинг ҳокимиятдан четлатилганидан кейин АҚШнинг бу минтақалардаги узоқ муддатли истиқболларини кўрсангинз, уларни некбин, деб бўлмайди. Бугун АҚШ Афғонистондан чиқиб кетишга тараддуд кўрар экан, тездагина вазиятни изига солиш учун узоқ муддатли мақсадларни эсдан чиқариб, диктаторлик режимлари билан муносабатларни кучайтирмоқда. Лекин режимлар ҳокимиятдан қулаганидан кейин бу мамалкатлар халқлари Америка ҳақида қандай фикрда бўлиши уларни қизиқтираётгани йўқ. Режимлар эртами-кеч ағдарилиши гувоҳи бўляпмиз, Ўзбекистонда ҳам шундай бўлади ва, вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистондагиси жуда қонли бўлишини олдиндан айтиш мумкин. Ўшанда ўзбек халқи кимнинг орасида ҳамкор ахтаради, уларни эзиб келган режимни қўллаган Ғарбданми ё бошқа ерданми?

Озодлик: Лекин Ўзбекистонда қисқа ёки узоқ муддатда режим ўзгариши ҳақида гапиришимиз қанчалик асосли? Каримов кетадиган тақдирда ҳам, у 20 йил давомида яратган тизим сақланиб қолади деган фикрлар бор.

– Режим охир-оқибат ўзгаради албатта, бунга шубҳа йўқ. Каримов ҳам иссиқ жон, у ҳам бир кун келиб ўлади. Унинг ўз ўрнига ворис тайинлашга доир пичоққа илинадиган режалари ҳозирча йўқ. Ўзбекистонда ўзгариш рўй берса, ҳокимиятга кўз олайтириб турган кучлар жуда кўп, халқ орасида ҳам норозилик кучли. Шу боис Бўҳронлар гуруҳи анчадан бери Ўзбекистонда ҳокимият ўзгарадиган бўлса, бу зўравонликлар орқали рўй бериши эҳтимоллари жуда юқори, дея огоҳлантириб келади. Бунинг оқибатида янги тузум ўрнатиладими ё янги дикататор келадими бундан қатъий назар, жиддий зўравонликлар рўй бериши эҳтимоллари жуда юқоридир. Шунинг учун бу каби режимга ҳаддан ташқари таяниш ва у билан шериклик қилишни узоқ муддатли стратегия, деб бўлмайди. Вашингтон буни тез орада тушиниб олиши ва логистикага оид масалаларга тез ечим топиш илинжида Тошкент режими билан муносабатларни янада чуқурлаштирмаслигига умид қиламиз,- дейди Бўҳронларни ўрганиш халақаро гуруҳининг жамоатчилик билан алоқалар дастури директори Эндрю Стролайн
XS
SM
MD
LG