Линклар

Тони Блэр Қозоғистон ҳукуматига маслаҳат беради


Қозоғистон Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэрни иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишга ёллади.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Алтай Абибуллаевнинг журналистларга айтишича, Блэр Қозоғистон ҳукуматининг иқтисодий сиёсат соҳасида консультациялар сўраб қилган таклиф-чақириғини қабул қилган чет эллик бир неча расмийдан биридир.

Президент Назарбоевнинг ёрдамчиси Ермуҳамет Ертисбаевга кўра, Британия собиқ бош вазири Қозоғистонни ижтимоий-иқтисодий модернизациялаш масалалари билан шуғулланади.

Тони Блэр таркибига АҚШ, Европа Иттифоқи, БМТ ва Россия кирувчи Яқин Шарқ квартети махсус вакили бўлиб хизмат қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG