Линклар

logo-print

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркия жануби-шарқидаги кучли зилзила оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан Туркия Президенти Абдулла Гул ва Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия билдирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизматига таянган ҳолда Uzdaily.uz сайти маълум қилди.

23 октябр куни содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 279га етди, жароҳатланганлар сони 1300 дан ошди.

Туркия ҳукуматининг маълумотига кўра, Ван ва Эржиш шаҳарларида қутқарувчилар зилзиладан бузилган ўнлаб иморатлар вайроналари остидан тирик қолганларни топишга уринмоқда.

Туркия ҳукумати зилзила оқибатларини бартараф этиш учун мамлакатнинг 38 шаҳридан юзлаб қутқарувчиларни сафарбар қилди.

24 октябр куни эрталаб Эржиш шаҳрида қарийб 600, Ван шаҳрида тақрибан 300 қутқарувчи ишлади.

Туркия Қуролли Кучлари тарқатган маълумотга қараганда, қутқариш ишларига 6 батальон аскар жўнатилган.
XS
SM
MD
LG