Линклар

logo-print

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко Киев судининг ҳукмига норозилик билдириб, аппеляция тартибида шикоят аризаси ёзди.

11 октябр куни Киев суди Тимошенкони лавозимини суиистеъмол қилганликда айбдор, деб топиб, 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Суд ҳукмига кўра, Тимошенконинг уч йил давомида давлат лавозимларида ишлаши тақиқланди.

Шунингдек, суд Нафтогаз ширкатининг фуқаролик даъвосини қаноатлантириб, ширкат фойдасига Тимошенкодан 200 миллион АҚШ долларини ундириш ҳақида қарор қабул қилди. Суд бу маблағни ундириш учун Тимошенконинг турар жойи мусодара қилинишини маълум қилган.

Кейинчалик Тимошенко устидан 2003 йили қўзғатилган ва ёпиб қўйилган жиноят иши юзасидан тергов ҳам қайта тиклангани маълум қилинди.

Тимошенкони бюджет маблағларини ғайриқонуний сарфлаганликда ҳамда солиқ тўламаганликда айбламоқдалар.
XS
SM
MD
LG