Линклар

logo-print

Озарбайжон БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлди


БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишлар зали.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишлар зали.


Душанба куни Озарбайжон БМТ Хавфсизлик кенгашининг вақтинчалик аъзоси мақомини қўлга киритди.

Бу ўринга даъвогар Словения курашдан воз кечгач, Озарбайжон 155 овоз билан ушбу мақомга муносиб деб топилди.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Элмар Мамадиёров бундан ўта хурсандлиги ҳақида гапирди.

- Албатта 17- тур овоз бериш жараёнидан сўнг бизнинг ҳиссиётларимизни тасаввур қилсангиз керак. Қолаверса, жума куни вазият Озарбайжон фойдасига ҳал бўлаётгани аниқ сезилди. Мен мамлакатимизни қўллаган барчага, шунингдек, курашдан чиқишга қарор қилган Словенияга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Модомики, улар ҳам 40 овоз анча жиддий натижага олиб келиши мумкинлигини тан олишди, деди Элмар Мамадиёров.

Ўтган жума куни Покистон, Марокко, Гватемала ва Того ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашининг вақтинчалик аъзолигига қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG