Линклар

Яманда ўзбекистонлик шифокор ўғирлаб кетилди


Кейинги 10 йил давомида Яманда юзлаб хорижлик ўғирланиб, кейин қўйиб юборилган.

Кейинги 10 йил давомида Яманда юзлаб хорижлик ўғирланиб, кейин қўйиб юборилган.


24 октябр куни Яманнинг Мариб вилоятида Ўзбекистон фуқароси бўлган шифокор Воҳитов ўғирлаб кетилди.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда Россиянинг Санаадаги элчихонаси вакили Айдар Туйгунов маълум қилган.

Дастлаб Воҳитов Россия фуқароси экани айтилган эди.

Яманда Ўзбекистон элчихонаси йўқлиги боис Россия элчихонаси Воҳитовни озод қилишга кўмаклашишга ваъда берган.

Марибдаги қабила вакиллари қамоқхонада бўлган ўз қабиладошларини озод қилиш мақсадида Воҳитовни гаров сифатида ўғирлагани айтилмоқда.

Жорий йилнинг март ойида ҳам Тожикистон фуқароси бўлган ўзбек шифокори 60 ёшли Ҳамиджон Олчибоев Яманнинг Шабва вилоятида маҳаллий қабила вакиллари томонидан ўғирлаб кетилиб, кейинчалик қўйиб юборилган эди.
XS
SM
MD
LG