Линклар

Қозоғистондаги Руҳ билан Тил деб номланган ëшлар гуруҳи мамлакат Бош вазири Карим Масимов истеъфосини талаб қилувчи мурожаатга бир ой ичида 10 мингдан ошиқ имзо йиғишга муваффақ бўлганини эълон қилди.

Гуруҳ фаоли Инга Иманбайнинг Олмаотада ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишича¸ нарх-навонинг ошиши¸ Қозоғистоннинг МДҲ Божхоналар иттифоқига қўшилгани ва Хитойнинг қозоқ иқтисодидаги ошиб бораëтган мавжудлиги оддий халқ аҳволини оғирлаштирмоқда ва шу боис Руҳ билан Тил ëшлар ташкилоти қозоғистонликларни иқтисодий сиëсат учун масъул бўлган Бош вазир истеъфосини талаб қилишга қўшилишга чақирмоқда.

Ëшлар гуруҳи фаолига кўра¸ Карим Масимов ҳозирга қадар асосий истеъмол моллари¸ коммунал тўловлар ва бензин нархининг кескин ошиб бораëтгани сабаби ҳақда қозоғистонликларга ҳеч қандай изоҳ бермаган.
XS
SM
MD
LG