Линклар

logo-print
Республика Марказий банки ахборот хизмати баëнотида айтилишича¸ жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон тижорат банклари умумий капитали 31 фоизга ўсган ва 1 октябрга келиб 4¸6 триллион сўм ëхуд 2¸6 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Банк расмийларининг билдиришича¸ Ўзбекистон тижорат банклари активлари ҳам ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 33¸4 фоизга ошган ва 26¸8 триллион сўм ëки 15¸2 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

“Ҳисобот даврида иқтисоднинг реал секторига йўналтирилган кредитлар умумий қиммати 35¸6 фоизга ўсди ва бугунга келиб 15¸4 триллион сўм (8¸7 миллиард АҚШ доллари) ни ташкил этди”¸ дейилади Ўзбекистон Марказий банки баëнотида жумладан.
XS
SM
MD
LG