Линклар

logo-print
Афғонистон ва НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг пойтахт Кобулдан 245 километр шимолдаги Таҳор вилоятида ўтказган қўшма амалиëтлари натижасида Ўзбекистон исломий ҳаракати жанггариси қўлга олинди¸ деб хабар берди халқаро кучлар матбуот хизмати.

Мазкур баëнотга кўра¸ Банги районида қўлга тушган ЎИҲ фаоли Афғонистон шимолидаги ҳукумат расмийларига қарши ҳужумларни мувофиқлаштириш билан шуғулланган.

Ҳозирча ЎИҲнинг ҳибсга олинган фаолига оид бошқа тафсилотлар эълон қилинмади.

Айни пайтда¸ хавфсизлик кучларининг Банги туманидаги амалиëтлар давомида яна икки жанггари қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG